Талабаликка тавсия этилганлар диққатига!
Айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юклаш ишлари ўз якунига етди.
Эндиликда, 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.